Украинанинг Житомир шаҳрида янги туғилган чақалоғини ахлат қутисига ташлаб юборган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
«Пакетга ўралган чақалоқни кўп қаватли уй яқинидаги ахлатхонадан шу атрофда яшовчи аёл топиб олган. Бу ҳақда у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берди», — дейилади полиция матбуот хизмати хабарида.Полициянинг маълум қилишича, бола янги туғилган қизча бўлиб, у ўша заҳоти шифохонага етказилган. Ҳозир боланинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.
Полиция жиноятни содир этган аёлни қидириб топди. Унинг шу яқин атрофда яшовчи 32 ёшли аёл эканлиги аниқланди. У ўзини ёмон ҳис қилганлиги учун ҳозирча ҳибсга олинмаган.
Аёл болани хоҳламаганлиги учун ушбу жиноятни содир этганлигини маълум қилган. Унга беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид қилмоқда.
Изоҳ (0)