Ер аҳолисининг энг қашшоқ қисми, 3,6 миллиард нафардан зиёд одамнинг молиявий аҳволи 2010 йилдан бери триллион доллардан кўпроқ бўлган маблағга камайди. Бу ҳақда қашшоқлашишга қарши курашиб келадиган Oxfam нотижорат ташкилотининг баёнотига таянган ҳолда «РИА Новости» хабар беради.
Дунёдаги энг бадавлат 62 нафар одам инсоният аҳолисининг энг кам таъминланган қисми эга бўлган маблағ миқдорида мол-мулк соҳиби бўлиб, уларнинг умумий молиявий аҳволи шу муддат ичида 1,76 триллион долларга ошди. Беш йил олдин, 388 нафар энг бадавлат одам одамзоднинг ярми эга бўлган мол-мулк миқдорига тенг бўлган бойликка эга эди.
Ташкилотнинг таъкидлашича, энг бадавлат аҳоли вакилларига нисбатан қўлланиладиган солиқ имтиёзлари, энг кўп ва энг кам меҳнат тўловидаги фарқнинг катталашиши ва ишчиларни молиявий тақдирлашнинг қисқариши қашшоқлар ва бойлар таъминотидаги фарқнинг катталашишига сабабчи бўлмоқда.
Изоҳ (0)