Россия Саудия Арабистонига қурол-яроғ, жумладан, авиатехника ва у учун ўқ-дорилар, шунингдек, турли ҳаракат радиусига эга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича комплекс битимни тайёрламоқда, деб ёзади Meduza Россия мудофаа-саноат мажмуасига таяниб.
10 миллиард долларга баҳоланаётган битимни Саудия қироли Салмоннинг Москвага ташрифигача тайёрлаш режалаштирилган.
Таъкидланишича, Саудия Арабистони Россия кемаларига қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, «Искандер-Э» тезкор-тактик ракета мажмуалари ва бир нечта C-400 дивизионларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Изоҳ (0)