2016 йилнинг 19—21 январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф давомида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон — АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)