Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 январь, сешанба куни ҳаво ҳарорати +17 даражагача илиқ бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази ахборот бермоқда.
Хабар беришларича, 19 январга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида -10 даражагача, Фарғона водийсида -5 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида -3 даражагача совуқ бўлади. Қолган ҳудудларда кечаси ҳаво ҳарорати 0 даражадан пасаймаслиги кутилмоқда.
19 январь куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +10 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +12 даражагача, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида +17 даражагача илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида 19 январь куни кундузи +10...+12 даража илиқ бўлса, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати -2 даража совуқдан +3 даража илиққача ўзгариб туради. Мамлакатнинг барча ҳудудларида вақти-вақти билан туман тушиши мумкин, тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Изоҳ (0)