“Манчестер Сити” вингери Савинё фаолиятини Англия Премьер Лигасининг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, унга Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
-8PCt3pFf.avif)
Манбага кўра, “шпорлар” бош мураббийи Томас Франк 21 ёшли бразилиялик футболчини жамоага қўшиб олиш тарафдори ва айни пайтда трансфер бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бунга Сон Ҳён Миннинг АҚШнинг “Лос-Анжелес” клубига ўтиши ва Жеймс Мэддисоннинг узоқ муддатли жароҳати сабаб бўлмоқда. Шу боис “Тоттенҳэм” Савинёни янги мавсум олдидан трансфер қилишни хоҳламоқда.
Ҳозирча “Манчестер Сити” футболчини сотиш ниятида эмас, бироқ Лондон клуби раҳбарияти катта миқдордаги таклиф билан чиқса, “шаҳарликлар” фикрини ўзгартириши мумкин. Шунингдек, Савинёнинг ўзи ҳам жамоадаги кучли рақобат туфайли “Тоттенҳэм”га ўтишга қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.
- Бразилиялик футболчи ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида 48 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол ва 13 ассист муаллифига айланган.
- Савинёнинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг июнига амал қилади.
- Transfermarkt портали унинг қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Изоҳ (0)