Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 19 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2826 сўм 48 тийин этиб белгиланди. Бу 2016 йил 12 январдаги курсга нисбатан 5 сўм 5 тийинга кўп.
19 январдан эътиборан 1 евро қиймати 3078 сўм 88 тийин (12 январдаги курсга нисбатан 25 сўм 3 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 36 сўм 92 тийин (12 январдаги курсга нисбатан 1 сўм 77 тийин арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)