Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси самолётлари йўловчиларига юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида фотосуратга ва видео тасвирга олиш тақиқланди, деб ёзади «Газета.ru».
Ушбу тақиқ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (pdf) билан Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари (pdf)га киритилди.
Энди ушбу қоидаларнинг 4-банди олтинчи хатбошиси қуйидагича кўринишга эга бўлди: «Йўловчи ҳаво кемасининг юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиши, жумладан ҳаво кемаси бортида туриб фотосуратга ва видео тасвирга олиши тақиқланади».
Изоҳ (0)