Россиянинг Красноярск ўлкаси шимолидаги Игарка шаҳри яқинида Ми-8 вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда 1-ўлка шифохонаси матбуот котиби Ирина Кочетковага таяниб, «РБК» хабар берди.
Олдинроқ ҳалокатда 12 киши нобуд бўлгани билдирилганди.
«Жонлантириш бўлимига ётқизилган эркак ўта оғир ҳолатда эди. Шифокорлар уни асраб қолиш учун курашди, афсуски, бунинг иложи бўлмади», — дея таъкидлаган Кочеткова.
Матбуот котибининг айтишича, вертолёт қулашида жароҳат олганлардан яна уч нафари касалхонада қолмоқда.
Изоҳ (0)