Осиёнинг энг яхши тенорларидан бири Нажмиддин Мавлонов бугун, 11 январь куни кўпинча Ковент-Гарден деб аталадиган Лондондаги Қироллик опера (The Royal Opera) театрининг «Тоска» операси постановкасида чиқиш қилади. Бу ҳақда My Day хабар беради.
Театр саҳифасида маълум қилинишича, ўзбекистонлик опера қўшиқчиси Нажмиддин Мавлонов 2015—2016 йилги мавсумда Пуччинининг «Тоска» операсида илк бор Каварадосси партиясини ижро этади.
Бу Нажмиддиннинг дунё опера саҳналаридаги биринчи чиқиши эмас. Худди шу Каварадосси партияси билан у Фин Миллий Операси, Немис Рейн Операси ва бошқаларда ҳам чиқиш қилган.
Опера қўшиқчиси-тенор Нажмиддин Мавлонов 1979 йилда Самарқандда туғилган. 2008 йилда Ўзбекистон Давлат консерваториясини қизил диплом билан тамомлаган. У Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Франция, Италия, Ирландия, Чехия ва бошқа мамлакатларнинг шаҳарлари бўйлаб гастролларни амалга оширади.
Изоҳ (0)