6 январь куни Ўзбекистон ва Иордания олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
Дубайдаги The Sevens стадионида бўлиб ўтган баҳсда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўзбекистоннинг иккала голини ҳам Игорь Сергеев киритди.
Энди ўзбекистонлик олимпиячилар 9 январь куни Доҳага учади. 12 январь куни Қатар пойтахтида U-23 Осиё чемпионати старт олади. 13 январь куни Ўзбекистон олимпия термаси илк турни Жанубий Кореяга қарши ўтказади.
Ўзбекистон U-23 — Иордания U-23 — 2:1 (0:0)
Голлар: Игорь Сергеев 64, 78 - Маҳмуд Ал Мрди 68.Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги йиғин давомида Самвел Бабаян шогирдлари 4 январь куни Хитойга қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)