Лондоннинг «Арсенал» футбол клуби ишқибозлик қилувчи эркак ўз қизини жамоа шарафига номлаганини икки йил давомида хотинидан яшириб келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
The Telegraph хабарига кўра, Австралиянинг Блэктаун шаҳрида истиқомат қилувчи Клэр Смит эри билан келишган ҳолда, ўз қизига камёб — Ланесра деб исм қўйган.
Қизалоқ 2 ёшга тўлганида, эр қизнинг исми қандай маъно англатишини хотинига тушунтирган — маълум бўлишича, қизалоқнинг исми тескари ўқилса, «Арсенал» жамоаси номи пайдо бўлади.
Изоҳ (0)