Аргентина футбол федерацияси мамлакатнинг барча замонлар терма жамоасини тузди. Мазкур таркибдаги ягона фаолият кўрсатаётган футболчи «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бўлди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Олтин тўп»нинг тўрт карра соҳибидан ташқари, таркибга терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Габриэл Батистута, терма жамоада энг кўп майдонга тушган Хавер Занетти, афсонавий жаҳон чемпионлари Диего Марадона ва Марио Кемпес ҳам кирган.
«Орзулар жамоаси»нинг тўлиқ таркиби қуйидагича кўриниш олган: Убалдо Филол, Хавер Занетти, Роберто Перфумо, Даниэл Пассарелла, Алберто Тарантини, Мигел Анхел Бриндиси, Диего Марадона, Фернандо Редондо, Лионель Месси, Габриэл Батистута ва Марио Кемпес.
Изоҳ (0)