Twitter фойдаланувчиларга ҳозирги 140 белги (рамз) ўрнига 10 минггача белгидан (рамз) иборат ҳажмдаги постларни жойлаштириш имкониятини беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
АҚШнинг етакчи юқори технологияли компаниялари янгиликларини ёритишга ихтисослашган Re/code сайтининг маълум қилишича, Twitter янги хизматни шу йил биринчи чораги охиригача ишга туширишни мўлжалланган, бироқ аниқ сана ҳозирча маълум эмас.
Экспертлар Twitter’даги бу ва бошқа янгиликларни октябрь ойида компания раҳбариятига унинг асосчиларидан бири Жек Дорси қайтгани билан изоҳламоқда.
Изоҳ (0)