Россия тергов қўмитаси электричка темирйўлига тушиб кетган итини қутқариб, ўзи ҳалок бўлган махсус хизмат ходимининг ўлими юзасидан текширувни бошлади. Бу ҳақда бошқарма сайти маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
«Тергов томонидан ҳодисанинг барча сабаблари ва вазиятларини аниқлашга йўналтирилган зарурий текширув тадбирлар комплекси ўтказилмоқда. Жумладан, воқеа жойи ва ҳалок бўлган ходимнинг жасади кўздан кечирилди, фожиа гувоҳлари сўроқ қилинди. Кўздан кечириш вақтида ҳодиса жойига югуриб келган итни жабрланувчининг ҳамкасблари олиб кетди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳридаги «Рис» махсус бўлинмаси (СОБР) ходими 31 ёшли Константин Волков электр поезди ғилдираклари остидан итни қутқариб, ўзи ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)