Россиянинг Новосибирск шаҳри, Станционная кўчасидаги иссиқлик трассаси коллекторида беш киши — икки эркак ва уч аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Новосибирск вилояти ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси муқим яшаш жойи бўлмаган фуқаролардир. Яна бир бошпанасиз эркак оғир заҳарланиш ташҳиси билан касалхонага ётқизилган. Полиция воқеа жойида қўлга олган уйсиз аёлнинг айтишича, 2 январь куни унинг танишларидан бири ахлат қутисидан ичида жигар ранг суюқлик бўлган уч литрли пластик идишни топиб олади. Ушбу суюқликни аёлдан ташқари ҳамма ичади.
Ичида суюқлик қолдиғи бўлган идиш ҳозирда экспертизага юборилган. Нобуд бўлганларнинг шахси аниқланмоқда. Фуқароларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати бўйича тергов бошланган.
Изоҳ (0)