Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Ўнинчи бош бошқармаси Янги йил байрамлари давомида республиканинг жанубий ҳудудларида экстремистик ва террористик ҳолатлар олдини олиш бўйича бир нечта махсус операция ўтказди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Республика ИИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ўш ва Жалолобод вилоятларида 19 та жиноят, жумладан, террористик ва экстремистик хусусиятга эга жиноятлар фош қилинди. Жалолобод вилояти ҳудудида диний адоват қўзғатиш билан боғлиқ 17 та ҳолат аниқланди.
Шунингдек, махсус операциялар чоғида Арстанбал қишлоғининг кўплаб фуқаролари бутун оиласи ва кўчаси билан экстремистик ташкилотлар мафкураларини қўллаб-қувватлай бошлагани маълум бўлди.
Диний экстремистик хусусиятга эга DVD-дисклар, китоблар, варақалар, видеокассеталар, шунингдек, ов пичоқлари, патронлар, милтиқдори, АКМС автомати ва «Наган» тўппончаси мусодара этилди.
Изоҳ (0)