Ўзбекистонда 6 январь куни ёғингарчилик кутилмаяпти. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
6 январь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида туман тушиши кутилмоқда. Шамол Тошкент шаҳрида сониясига 3—8 метр тезликда, Фарғона водийсида 5—10 метр тезликда, қолган ҳудудларда эса 7—12 метр тезликда эсади.
6 январга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -5 даражагача, қолган ҳудудларда -2...0 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
6 январь куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +2...+7 даража, Бухоро, Наовий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +8...+13 даража, Фарғона водийси вилоятларида +5...+10 даража, Тошкент шаҳрида +9...+11 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 8 январга қадар қор кўчиши хавфи эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)