Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 январь куни Дубайда Хитойга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва мағлубиятга учради. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар беради.
Учрашувда хитойлик олимпиячилар иккита гол урди. Дастлаб биринчи бўлимда (30-дақиқа) Хие Пенгфеи ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда (78-дақиқа) Луи Бин Бин жамоасининг иккинчи голини киритди.
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Тайёргарлик доирасида, шунингдек, Иордания олимпия терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ўйиндан кейин ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига учиб кетади.
Осиё чемпионатини Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 13 январь куни Жанубий Корея термасига қарши ўйин билан бошлайди.
Изоҳ (0)