Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2015 йилнинг энг яхши плеймейкери, яъни ҳужум вақтида жамоанинг ўйнаш усулини белгилаб берувчи ўйинчини аниқлади. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, натижалар овоз бериш йўли билан қабул қилинди.
Ушбу соврин илк маротаба ҳужумчига берилиб, «Барселона» футбол жамоасининг ўйинчиси Лионель Месси 165 очко билан энг яхши плеймейкер деб тан олинди.
Иккинчи ўринга 91 очко билан Андрес Иньеста ва учинчи ўринга 54 очко билан Андреа Пирло муносиб кўрилди.
Рўйхатдаги биринчи ўнталик қуйидагича тузилди:
- Лионель Месси, «Барселона» ― 165
- Андрес Иньеста, «Барселона» ― 91
- Андреа Пирло, «Ювентус» / «Нью-Йорк Сити» ― 165
- Эден Азар, «Челси» ― 22
- Кевин де Брюйне, «Вольфсбург» ― 22
- Яя Туре, «Манчестер Сити» ― 13
- Тони Кроос, «Реал» ― 11
- Лука Модрич, «Реал» ― 11
- Хамес Родригес, «Реал» ― 10
- Хавьер Пасторе, «ПСЖ» ― 10
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике IFFHS версияси бўйича 2015 йилнинг энг яхши клуб мураббийи деб топилди.
Изоҳ (0)