Бразилиянинг жануби-шарқида икки моторли Beechcraft King Air самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда O Globo телеканали берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Самолёт Сан-Паулу шаҳридан Рио-де-Жанейро штатидаги Парати шаҳрига парвоз қилаётганда радарлардан 3 январь куни ғойиб бўлган. Қутқарувчиларга унинг бўлакларини топиш ва иккала учувчининг ҳалок бўлганлигини тасдиқлаш учун 10 соат вақт керак бўлди. Ҳалокат чоғида самолёт бортида бошқа йўловчи бўлмаган.
Маълум қилинишича, самолёт қўниши лозим бўлган аэропортдан узоқ бўлмаган жойда, бориш қийин бўлган ўрмон ҳудудига қулаб тушган.
Таъкидланишича, ҳаво кемаси Бразилиянинг Сан-Паулу штатида фаолият олиб борадиган Шибата супермаркетлар тармоғига тегишли бўлган.
Изоҳ (0)