Америкалик машҳур қўшиқчи Крис Браун Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги зиёфат кечасида уни суратга туширган аёлни дўппослади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари ҳодисадан хабар топган ва текширув ишларини бошлаган. Агар ушбу маълумот тасдиқланса, 26 ёшли қўшиқчи куч билан ҳақорат қилиш ёки калтаклашда айбланиши мумкин.
Жабрланган аёл — Лизьен Гутьеррес Браун ижарага олган апартаментларда уюштирилган ёпиқ зиёфатга фотокамерали мобил телефонини олиб кирган ва мезбонни суратга олган. Буни сезиб қолган қўшиқчининг жаҳли чиққан ва аёлга бақириб, унинг юзига мушт туширган. Аёл бу ҳақда полицияга хабар берган.
Брауннинг расмий вакиллари журналистларга аёлнинг қўшиқчига нисбатан айбловлари «шубҳасиз ҳақиқатга тўғри келмаслиги»ни айтди.
Изоҳ (0)