Қрим ёқилғи ва энергетика вазири Светлана Бородулина уйида электр плиткалари ўрнатилган яриморол фуқароларидан Янги йил дастурхонига таом тайёрлашни кечга қолдирмасликни сўради. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Шунингдек, Бородулина кеч киргунча аккумуляторларни қувватлантириш, аёлларга эса соч турмаклашни амаллаб олишни тавсия қилган. Вазир буни Қрим кундузги пайт қуёш ва шамол энергиясига умид қилиши мумкинлиги билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Қримни Каховская—Титан линияси орқали электр билан таъминлашни тўхтатгани, бунинг оқибатида яриморолнинг шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудлари, шунингдек, Евпатория ва Саки шаҳарлари электр энергиясисиз қолгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)