2015 йил бошидан бери Европага денгиз орқали бир миллиондан зиёд муҳожир келган. Бу ҳақда БМТнинг қочоқлар иши бўйича агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Муҳожирларнинг 80 фоиздан зиёди Греция орқали кириб келган. Улардан 844 минги ушбу мамлакатга Туркия орқали ўтган. 150 минг киши Ливиядан Ўртаер денгизи орқали Италияга келган.
Европага денгиз йўли билан кириб келаётган қочоқлар сони ўтган йилга нисбатан кескин кўпайгани қайд этилмоқда: 2014 йилда уларнинг сони 216 мингни ташкил этганди.
БМТ маълумотларига кўра, муҳожирларнинг тахминан 49 фоизи сурияликлар, 21 фоизи эса афғонлардир. Денгиздан ўтиш чоғида қочоқларнинг 3700 нафардан зиёди нобуд бўлган.
Изоҳ (0)