Бурунди президенти Пер Нкурунзиза Африка Иттифоқи тинчликпарвар кучлари босқинчилар сифатида қабул қилиниши ва уларга қаршилик кўрсатилишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Африка Иттифоқи давлатлари тинчлик ва хавфсизлик кенгаши 18 декабрь куни Бурундига тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун 5 минг кишилик контингент жўнатишни таклиф қилганди. Бурунди расмийлари тинчликпарвар кучларни қабул қилишга тайёр эмаслиги, улар киритилган тақдирда мазкур кучларни босқинчилар сифатида баҳолашини билдирди.
Изоҳ (0)