Қутқарувчилар Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги шахтада юз берган ўпирилишдан сўнг омон қолган 8 кишини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ўпирилиш 25 декабрь, жума куни тонгда Пини уездидаги гипс шахтасида содир бўлган. Ер остида бу пайт камида 30 га яқин киши бўлган. Қутқарувчилар 11 кишини чиқариб олган, бир киши ҳаётдан кўз юмган.
Маҳаллий расмийлар ҳодиса юз берган шахта эгаси ўз жонига қасд қилганини билдирмоқда.
Изоҳ (0)