Украина иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги Россияга қарши озиқ-овқат санкциялари ҳақидаги дастлабки маълумотни эълон қилди, деб ёзади Meduza.
2016 йил 2 январдан Украина Россия маҳсулотлари импортига бож киритишни ваъда қилмоқда. Бундан ташқари, 10 январдан баъзи Россия маҳсулотлари олиб кирилиши тақиқланади.
Гўшт, парранда, балиқ, денгиз маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, қаҳва, чой, шоколад, қандолатчилик маҳсулотлари, болалар озуқалари, макаронлар, пиво, ароқ, сигарета ва бошқа турдаги маҳсулотлар тақиқланади.
Санкция рўйхатидан озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари, темирйўл ва трамвай йўллари учун ускуналар, шунингдек, локомотивлар ўрин олади.
Изоҳ (0)