Грузия президенти Георгий Маргвелашвили 30 декабрь, чоршанба куни Георгий Квирикашвилини мамлакат бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
29 декабрь, сешанба куни Грузия парламенти Квирикашвили бошчилигидаги янги ҳукуматга кўпчилик овоз билан ишонч билдирди: 86 нафар депутат ҳукумат ва унинг дастурини ёқлаб овоз берган, 28 нафар депутат — мухолифатдаги ягона миллий ҳаракат ва «Озод демократлар» вакиллари қарши чиққан.
Янги ҳукумат бош вазир Ираклий Гарибашвили истеъфосидан сўнг шакллантирилди. Парламентдаги кўпчилик бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаб келаётган Георгий Квирикашвили номзодини илгари сурди, уни президент ҳам маъқуллади.
Ҳукуматда эски таркибнинг деярли барча вазирлари қолди. Янги шахслар Квирикашвили қолдирган лавозимларга келди, холос: иқтисодиёт вазири Дмитрий Кумсишвили бош вазир ўринбосари этиб тайинланди, ташқи ишлар вазирлигини бошқариш эса шу пайтга қадар Квирикашвилининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Михаил Жанелидзега топширилди.
Изоҳ (0)