2020 йилгача Дубайнинг ўз Тожмаҳали пайдо бўлади, дея хабар бермоқда «Русские Эмирати» журнали. «Тож-Арабия» сайёҳлик мажмуаси 2016 йилда қурила бошлайди. Таъкидланишича, у Ҳиндистондаги тарихий ёдгорликнинг айни нусхаси бўлмайди.
«Тож-Арабия» Dubailand кўнгилочар боғи ҳудудида саккиз гектар майдонда жойлашади. Мажмуа 400 хонадан иборат беш юлдузли меҳмонхона, 300 та турар-жой апартаменти, дўконлар, бутиклар, икки минг ўринли банкет залини ўз ичига олади.
Лойиҳа муаллифлари «Тож-Арабия» Бурж Халифа бунёд этилган вақтдан буён амирлик тарихидаги энг йирик қурилиш лойиҳаси бўлиш билан бирга, Дубайда «Экспо-2020» ўтказилаётган вақтда «сайёҳлик Маккаси»га айланишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)