Коллеж талабаси Сарасота шаҳрида (АҚШ, Флорида штати) машғулот чоғи ҳаётдан кўз юмди. 21 ёшли Тейт Рамсден сув остида нафас олмай бассейн бўйлаб тўрт бор айланишга ҳаракат қилганди, дея хабар беради NBC News.
Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар талабани дарров сувдан чиқариб олган, бироқ қутқарув муолажалари наф бермаган. Саросата шерифининг билдиришича, талабанинг ўлими «бахтсиз ҳодиса», дея талқин қилинган.
Спортчининг машғулотини оила аъзолари кузатиб бораётганди. Синглиси ва амакиваччаси Тейтнинг ҳушдан кетганлигини биринчи бўлиб пайқаган, аммо бу пайт ёрдам бериш учун кеч бўлганди.
Дартмут коллежининг иккинчи курс талабаси бўлган Рамсден мазкур ўқув юртининг сузиш бўйича терма жамоаси таркибига кирганди.
Изоҳ (0)