Россия ҳукумати Туркия компаниялари шуғулланиши тақиқланган фаолиятлар рўйхатини тасдиқлади, дея хабар бермоқда Meduza.
Хусусан, Туркия ташкилотларига Россияда қурувчилик ва меъморчилик ишлари, сайёҳлик фаолияти билан шуғулланиш ҳамда давлат эҳтиёжларини таъминлаш бўйича иш олиб бориш ман этилди.
Бундан ташқари, Туркия компаниялари Россияда ёғочга ишлов бериш билан банд бўла олмайди. Тақиқ 2016 йил 1 январдан кучга киради. У аллақачон тузилган шартномаларга таъсир қилмайди ва тескари кучга эга эмас.
Изоҳ (0)