Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан мамлакатнинг етти вилоятида охирги суткада ўтказилган махсус аксилтеррор операциялари давомида 22 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги сайтида жойлаштирилган хабарда билдирилган, дея маълум қилади «РИА Новости».
«Нангархар, Парвон, Фарёб, Қандаҳор, Ғазни, Ҳирот ва Гильменд вилоятларида ўтказилган операциялар чоғида 22 нафар қуролланган жангари йўқ қилинди, 11 нафари жароҳатланган ва яна 3 киши ҳибсга олинган», — дейилади мазкур хабарда.
Аксилтеррор операциялари Афғонистон армияси ва миллий хавфсизлик директорати ҳамкорлигида ўтказилди. Рейдлар давомида енгил ва оғир қурол-аслаҳа захиралари аниқланган ҳамда мусодара этилган.
Изоҳ (0)