Chevrolet компанияси АҚШ давлат патент бюросида Corvette E-Ray номини рўйхатдан ўтказди, дея хабар бермоқда Motor. У Corvette спорткарининг гибрид модификациясини номлашда қўлланилиши мумкин.
Купенинг гибрид версияси ҳақида ишончли маълумот йўқ. ОАВлар тахминига кўра, Corvette’нинг орқа ўқига ички генераторга эга электр мотор ўрнатиши мумкин, у литий-ионли батареяларга тормозланиш ва орқа ўқни айлантириш учун энергия узатади.
Компания бундай автомобилни қачон тақдим этиши номаълум.
Еттинчи авлод Chevrolet Corvette — Stingray илк бор 2013 йилда намойиш этилган, кейинчалик Z06 ва C7.R версиялари пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)