Қаҳва қайнатувчи машиналарда соғлиқ учун хавфли кўп миқдордаги бактериялар мавжуд. Бу ҳолат улардан қанчалик кўп фойдаланишга боғлиқ эмас. Бу ҳақда Scientific Report журнали маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Валенсия университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда ўнта қаҳва қайнатгич текшириб кўрилди. Уларда тайёрланган қаҳвадан қолган чўкиндида олимлар 35 ҳатто 67 турдаги бактерияни топди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу каби бактериялар қаҳва қайнатгичларнинг деярли барчасида мавжуд.
Шу тариқа, қаҳванинг юқори ҳарорати ҳам, қурилманинг бактерияга қарши воситаси ҳам уни бактериялардан ҳимоя қилмаслиги аниқланди. Шунга қарамасдан, олимлар улардаги бактериялар миқдорини камайтириш мумкин, деб ҳисоблайди. Бунинг учун қаҳва қайнатгични ҳафтасига бир марта илиқ сув ва совун билан ювиш талаб этилади. Яхшироқ натижа учун цирка қўшиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)