Хитойнинг шарқий провинцияси Шаньдундаги конлардан бирида содир бўлган авария оқибатида бир неча ўнлаб кончи ер остида қолиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Ер остида қолиб кетган кончиларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Конда ер ўпирилганда, ер остида 29 нафар киши бўлган.
Маълум қилинишича, бир киши ҳалок бўлиб, қолганларни қутқариш учун ҳаракат қилинмоқда.
2015 йил давомида Хитойнинг конларида содир бўлган авариялар туфайли 900 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясида конда юзага келган портлаш туфайли қамалиб қолган 19 нафар кончининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)