Боливиянинг Кочабамба шаҳрида автобус ва йўловчилари бўлган юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Ҳалокат оқибатида 15 киши қурбон бўлди, яна ўн нафари жабрланди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, юк машинаси қувиб ўтиш давомида ағдарилиб кетган. Унинг кузовидан тушиб кетган 14 киши шаҳарлараро автобуснинг босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Шундан кейин автобус қояга урилди, натижада ҳайдовчининг ёрдамчиси ҳалок бўлди.
Полиция ҳалокатга юк машинасининг тажрибасиз ҳайдовчиси сабаб бўлган деб ҳисобламоқда, у ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)