Ўзбекистонда 1,4 мингдан ортиқ ОАВ фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 63 фоизи нодавлат ҳисобланади. Бу ҳақда 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган «ОАВнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар» мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилинди.
Таъкидлашларича, УЗ миллий домен зонасида янгиликларни тарқатишга ихтисослашган ресурслар сонининг ортиб бориши Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сониниг ошишига ҳам бевосита таъсир этмоқда.
Хусусан, 2007 йилда Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони қарийб 1 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2014 йилнинг охирига келиб, бу кўрсаткич 10,2 миллионга етгани давра суҳбатида алоҳида қайд этиб ўтилди.
Изоҳ (0)