Индонезиянинг махсус хизмат кучлари томонидан яқинда турли провинцияларда ўтказилган тадбирлар натижасида, черков, полиция бўлинмалари ва мамлакат қуролли кучларининг бошқарув пунктларига ҳужум уюштирмоқчи бўлаётган икки нафар террорчи-худкуш ҳибсга олинди. Бу ҳақда Straits Times агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
«Сўнгги беш кун давомида Рождество ва Янги йил байрамларида теракт содир этмоқчи бўлаётган жами 11 нафар киши ҳибсга олинган, шу мақсадда улар орасидан икки нафар террорчи-худкуш тайёрланган», ― деди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакили.
2000 йилда Рождество арафасида Жакартадаги черковларнинг бирида «Жамоа Исломия» жангарилари содир этган теракт оқибатида 18 нафар киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)