Нигериянинг жанубидаги газни қайта ишлаб чиқариш заводида юз берган портлаш оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Портлаш ва ундан кейинги ёнғин шунчалик кучли бўлдики, яқин атрофдаги уйларда яшовчи аҳоли ва ўтиб кетаётган одамлардан ҳам қурбонлар бор.
Бир нечта жиддий жароҳат олганлар шифохонага жойлаштирилди.
Изоҳ (0)