Аргентинада журналистлар сўровномаси асосида мамлакатнинг энг яхши спортчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Std.uz» хабар қилади.
Киевнинг «Динамо» клубидан ижарага олинган «Росарио Сентрал» ҳужумчиси Марко Рубен Аргентина чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Рубен ушбу мавсумда чемпионатнинг 30 та ўйинида майдонга тушиб, 21 та гол урди. Унинг жамоаси 3-ўринни банд этди.Таъкидланишича, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси кетма-кет 9 марта Аргентинанинг хорижда ўйнаётган энг яхши футболчиси деб топилди.
«Премиос Олимпиа» соврини 1970 йилдан бошлаб топшириб келинади. Журналистлар йилнинг энг яхши спортчисини ҳамда ҳар бир спорт тури бўйича энг яхши спортчини аниқлаб келади. 2000 йилда 20-асрнинг энг яхши спортчиси сифатида Диего Марадонага махсус соврин топширилган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» форварди Лионель Месси Испания чемпионатида 2014/2015 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди.
Изоҳ (0)