Тошкентдаги Мустақиллик майдони, Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги Roison Elektronics корхонаси олди ҳудуди ва Хадра майдонида 28 декабрдан эътиборан катта байрам тантаналари бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.
Ҳозирда ҳар уч манзилда арчаларни ўрнатиш, савдо шохобчалари ва турли аттракционларни жойлаштириш ишлари авжида.
«Мустақиллик ва эзгулик» аркаси олдида шу ҳафта якунига қадар ясатиб бўлиши режалаштирилаётган арчанинг бўйи 26, диаметри 9 метрни ташкил қилади. Арча 1800 дона ўйинчоқ ҳамда «Тошшаҳарнур» ДУК томонидан чироқлар маржони (гирлянда) билан безатилади. Шунингдек, майдонда 24 та безатилган савдо ва 15 та енгил савдо шохобчалари хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)