«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2015 йил 14 декабридан «Регионлар. Жиззах вилояти» номли почта маркалари туркуми муомалага киритилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» расмий сайти хабар бермоқда.
«Регионлар. Жиззах вилояти» почта маркалари туркуми занжир кўринишида чоп этилган. Туркум 2 та почта маркаси ва оралиқда жойлашган купондан иборат.
Почта маркаларида Жиззах вилоятининг замонавий иншооти ва кўли тасвирланган. Купонда вилоятнинг географик харитаси ҳамда ташкил топган йили, майдони, аҳолиси сони ва вилоят маркази кўрсатилган.
Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Почта маркаларининг ўлчами 42×30 мм. Адади 10 минг нусха.
Идентификация рақамлари берилган ва номиналлари ўрнатилган.
Изоҳ (0)