Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда тўққиз нафар россиялик ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар беради «Газета.ru».
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматининг хабарида айтилади.
Олдинроқ «Дождь» телеканали сайти The Wall Street Journal нашрига таяниб, Сурияда шартнома асосида хизмат қилаётган тўққиз нафар ҳарбийнинг октябрь ойида ҳалок бўлгани ҳақида маълумот чоп этган эди.
«Нашр Американинг The Wall Street Journal газетаси текширувларига таянмоқда, лекин унда нафақат россиялик ҳарбий хизматчилар қуруқликдаги операцияларда иштирок этмаётгани, балки уларнинг айнан Сурия ҳудудида ҳалок бўлгани ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган», — дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлиги маълумотларни яхшилаб текширишга ва «арзимас сенсациялар» билан чалғитмасликни тавсия қилди.
Изоҳ (0)