Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2015 йил 21 декабрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» минтақалараро учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур форумнинг кун тартибига кўра Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан турли соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ЕИнинг Марказий Осиё учун Стратегиясини амалга ошириш жараёни ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича томонларнинг таклифлари кўриб чиқилди.
Ялпи мажлис ва бошқа шакллар доирасида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)