Қашқадарё вилоятида 31 октябрь куни Алан сиқув компрессор станциясини ишга тушириш бўйича тақдимот бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Review.uz». Станция йилига 5 миллиард кубометр газ ишлаб чиқара олади.
Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши Алан конидаги қолдиқ захираларни қазиб олиш эвазига табиий газ ва конденсат қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш имконини беради.
Сиқув компрессор станцияси Алан газ конини ускуналар билан жиҳозлаш бўйича жами 178,3 миллион долларлик лойиҳа доирасида қурилди.
Алан кони 1970 йилларнинг иккинчи ярмидан буён ишлатилади.
Изоҳ (0)