Футбол фаолиятидан саккиз йил муддатга четлаштирилган Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) бошлиғи Мишель Платини Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари лавозимига ўзининг номзодини қўйиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун курашишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда AFP берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
ФИФА президентлигига номзодлигини қўйишни истаётган Платинидан футбол фаолиятидан четлаштирилиш қарори олиб ташланмаса, у сайловда иштирок эта олмайди. ФИФА президентлигига сайловлар Цюрих шаҳрида 2016 йил 26 февраль ойида бўлиб ўтади.
Блаттер ва Платини Спорт арбитраж суди (CAS)даги ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси арбитраж палатасининг қарорига қарши даъво беришини маълум қилди.
Изоҳ (0)