Олий лиганинг 2016 йилги мавсумига қуръа ташлаш мақсадида бугун, 22 декабрь куни клублар вакиллари, журналистлар Ўзбекистон футбол федерацияси мажлислар залига йиғилди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Нашр берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Суперкубоги баҳси 2016 йил 19 февраль кунига режалаштирилган. Унда 2015 йилги мамлакат чемпиони – «Пахтакор» ва Кубок соҳиби – «Насаф» тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» жамоаси 2015 йилнинг 29 декабрига қадар футболчилар олдидаги қарзларидан қутилмаса, Олий лигадан четлаштирилади.
Изоҳ (0)