Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бурундида Африка тинчликпарвар кучларини жойлаштириш учун бир-икки ҳафта талаб этилади. Бу ҳақда ЖАР мудофаа миллий кучлари ҳамкорликдаги операциялар қўмондони Деррик Мгвеби маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AFP

Фото: AFP

«Можаро ҳудудида кучларни жойлаштириш ҳақидаги буйруқ берилганидан сўнг 7—14 кун мобайнида база фаолияти йўлга қўйилади. У ерга кейинчалик тинчликпарвар операцияда иштирок этишни истаган бошқа мамлакатлар ҳарбийлари келади», — дея таъкидлаган Мгвеби. Олдинроқ Африка иттифоқи тинчлик ва хавфсизлик кенгаши Бурундида авж олган можарога барҳам бериш учун мамлакатда 5 минг нафар ҳарбий жойлаштиришга қарор қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Бурундида мамлакат президенти Пер Нкурунзиза учинчи муддатга сайланиш режасини эълон қилганидан бери тартибсизликлар давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар