Мадриднинг «Реал» футбол клуби президенти Флорентино Перес Жозе Моуриньони жамоанинг бош мураббийи лавозимига қайтиш мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад қилди. Бу ҳақда «Goal.com» берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
«Бенитес алмаштирилмайди. Айрим ОАВнинг хабарларига жавобан шуни таъкидлайманки, мураббийларни клуб тайинлайди. Бенитес эса, муаммони ҳал қилиш учун келган. У муаммо эмас, балки муаммонинг ечимидир», ― деди Перес.
Моуриньо «Реал»да 2010―2013 йиллар давомида ишлаган. Унинг бошчилигида жамоа Испания Кубоги ва Суперкубоги чемпионатларида бир маротабадан ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг «Челси» футбол клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилган эди.
Изоҳ (0)