Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Pestana Hotel Group компанияси билан ҳамкорликда CR7 номли 4 та меҳмонхона очади. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Португалиялик футболчининг ҳаёти ва фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлган Фуншал, Лиссабон ва Мадрид шаҳарларида очиладиган ушбу меҳмонхоналар 70 миллион евргога баҳоланмоқда.
Шунингдек, меҳмонхоналарнинг бири Нью-Йорк шаҳрида ҳам очилади. Айнан шу ерда Роналду профессионал футболчилик фаолиятини якунлашни мақсад қилган.
Бу ҳақда Лиссабонда ташкил этилган махсус матбуот анжуманида шахсан футболчининг ўзи ҳамда Pestana Hotel Group компанияси президенти Дионисиу Пестана кенг оммага маълум қилган.
Изоҳ (0)